• 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:06

Чирчиқда ташкилотдан 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарзи ундирилди

Корхонадан давлат фойдасига солиқ қарзидан ташқари 68 млн сўмлик ижро йиғими ҳам ундирилди.

62
0
МИБ

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорликларни ундириш борасида амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлимига суд томонидан қарздор корхона ҳисобидан солиқ фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги ижро варақалари келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари асосида давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздор корхонага тегишли барча кўчмас мулклар ҳамда автотранспорт воситаларига нисбатан тақиқ қўйилди.

Ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ташкилотдан давлат фойдасига 3 млрд 400 млн сўмлик солиқ қарзи ҳамда 68 млн сўмлик ижро йиғими қарздорнинг  дебитор қарздорлиги ҳисобидан  депозит ҳисоб рақами орқали ундирилиши таъминланди.

62
0

Изоҳ