Ўзбекистон президенти "Росатом" атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда интегратсиялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, тинч атом соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ўтган йил октябрь ойида кичик қувватли биринчи реактор биноси қурилишига тамал тоши қўйила бошлангани мамнуният билан қайд этилди. Электр станциясини лойиҳалаш ишлари давом этмоқда.
"ММФИ" миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали негизида ўтган йил декабрь ойида атом энергетикаси ва ядро технологиялари бўйича илғор муҳандислик мактаби ишга туширилгани таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда ядро технологияларини қўллаш, соҳада малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фанни ривожлантириш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ