• 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 27 январ 15:00

Давлат активларини бошқариш агентлиги бошлиғи лавозимидан озод этилди

ДХХга "Ўзбекнефтгаз" ва Давлат активларини бошқариш агентлигига масъул бўлган ходимларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилди. Президент барча коррупсион схемаларни аниқлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

470
0

Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Акмалхон Ортиқов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Давлат раҳбари айни пайтда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида кенг кўламли ўрганиш ишлари олиб борилаётгани, миллиардлаб сўмлик талон-торожликлар аниқланганини маълум қилди.

Мисол учун, Давлат активларини бошқариш агентлиги мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 млрд сўм бўлган ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 млрд сўмга сотган.

"Бир ҳақли савол туғилади: бу идораларда йиллар давомида коррупция авж олган бўлса, хавфсизлик масаласига масъуллар қаёққа қаради?" - деди президент.

Давлат хавфсизлик хизмати раисига "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигига масъул ходимларнинг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш топширилди.

Комплаенс хизмати ва Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активларини бошқариш агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов гуруҳига ДХХнинг иқтисодий масалаларга масъул тузилмалари мутахассисларини жалб қилиш топширилди.

"Давлат мулкини сотиш билан боғлиқ ҳар бир ҳолат бўйича пухта текширув ўтказиш, барча коррупсион схемаларни аниқлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш зарур," - дея таъкидлади давлат раҳбари.

470
0

Изоҳ