• 12 054 сўм
    18.81
  • 13 932 сўм
    16.93
  • 167 сўм
    -0.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 054 сўм
    18.81
  • 13 932 сўм
    16.93
  • 167 сўм
    -0.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 26 январ 12:51

Сурхондарёда “Алфа” номли жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Улар Telegram'да “Алфа” номли гуруҳ ташкил этиб, ўзларини шу ном билан атаб келган.

370
0
Видеодан кадр

Telegram'да “Алфа” номли гуруҳ ташкил этиб, ўзларини шу ном билан атаб келган, Денов туманида яшовчи олти нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига барҳам берилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ етакчиси — Х.С., 1998 йил Денов туманида туғилган. Шунингдек, гуруҳ аъзолари сифатида 1998 йилда, Денов туманида туғилган К.Э., И.А., Д.А., Ж.Ж., ва 1989 йилда туғилган Ж.Б.лар қайд этилган.

Терговга қадар аниқланишича, жорий йилнинг 6 январь куни соат 20:50 ларда мазкур шахслар ўзаро бир гуруҳга бирлашиб, Skoda ва Kia русумли автомашиналар иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ортидан Денов тумани тез тиббий ёрдам бўлимига боришган. Улар Skoda автомашинасини бошқарган танишларининг аҳволидан хабар олиш, шу билан бирга Kia автомашинасини бошқарган шахсга нисбатан жисмоний босим ўтказиш мақсадида тиббиёт муассасасида сабабсиз жанжал кўтарган.

Муассаса маъмурияти томонидан бир неча бор огоҳлантириш берилганига қарамай, гуруҳ аъзолари фаол қаршилик кўрсатиб, жамоат тартибини қасддан бузган. Натижада шифохонада бўлган беморлар ва шифокорларнинг тинчлиги бузилиб, шов-шув кўтарилган. Шунингдек, гуруҳ аъзолари томонидан шифокор ва жабрланувчига нисбатан зўравонлик қўлланилиб, юз ва қорин қисмига урилиб, тан жароҳати етказилган.

Ҳолат юзасидан гумонланувчилар — С.Х., К.Э., И.А., Д.А ва Ж.Ж қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

370
0

Изоҳ