• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 22 январ 13:02

Тошкентдаги "Наврўз" ("Янги ТТЗ") бозори ва унинг "Бўз бозор" филиали реконструкция қилинмоқда

"Янги ТТЗ" номи билан танилган бозор ва унинг филиали норасмий савдони қисқартириш ва нақд пулсиз тўловлар сонини кўпайтириш учун модернизация қилишни режалаштирмоқда.

484
0
Тошкент шаҳар прокуратураси

Инфратузилмани тўлиқ янгилаш, рақамли технологияларни жорий этиш, барча иқтисодий ва назорат жараёнларини мувофиқлаштириш учун ситуатсион марказ ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу чора-тадбирлар яширин савдо улушини камайтириш, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва бозорлар фаолиятининг шаффофлигини ошириш имконини беради.

Реконструкция жараёнида солиқ тушумларининг ўсиши ва қонунийликнинг мустаҳкамланиши ҳам кутилмоқда. Куни кеча лойиҳа билан пойтахт прокурорининг биринчи ўринбосари Анвар Ўрмонов ва туман ҳокими Баҳодир Ғойибназаров танишди.

484
0

Изоҳ