Жорий йилнинг 10 январь куни соат 00:00 атрофида Навоий вилояти шифохонасига чақалоқ ўта оғир аҳволда олиб келинди. Болада клиник ўлим белгилари қайд этилди.
Шифокорлар тўрт кун давомида чақалоқни жонлантиришга ҳаракат қилишган, бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган. 14 январь куни чақалоқ вафот этган.
Суриштирув давомида чақалоқнинг отаси унинг йиғлашини тўхтатиш учун оғзига пайпоқ тиқиб қўйгани маълум бўлди. Аниқланишича, эркак илгари ҳам бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган.
Эркак икки нафар фарзанди бўлган аёл билан шаърий никоҳда яшаган. Бундан ташқари, айбланувчининг биринчи турмушидан ҳам икки нафар фарзанди бор бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Айбланувчи ҳибсга олинди.
Изоҳ