Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, электр, иссиқлик ва газ таъминоти объектларида қўшимча техник кўриклар ўтказилиб, масъул хизматлар ва авария бригадалари 24 соатлик навбатчилик жадвалига ўтказилди.
Вазирлик совуқ кунларда энергия ресурслари истеъмоли анъанавий равишда ошиши ҳақида огоҳлантирди. Шу муносабат билан республиканинг айрим ҳудудларида вақтинчалик техник чекловлар бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, иситиш мосламаларидан тежамкор режимда фойдаланиш қатъий тавсия этилди. Мутахассисларнинг эслатишича, уй-жойларни қўшимча изоляция қилиш ва хоналарда иссиқликни сақлаш тармоқ юкини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.
Фуқаролардан иситиш мосламаларини қаровсиз қолдирмаслик, улардан фойдаланишда хоналарни мунтазам равишда шамоллатиб туриш, вентиляция тизимларининг созлигини текшириш сўралган. Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида ёпиқ хоналарни иситиш учун очиқ оловдан ёки носоз қурилмалардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Ресурслар таъминотидаги узилишлар билан боғлиқ барча саволлар, мурожаатлар ва таклифлар бўйича ўзбекистонликлар куну тун қуйидаги cалл-марказларга мурожаат қилишлари мумкин: электр таъминоти масалалари бўйича - 1154, газ таъминоти масалалари бўйича - 1104 ва 104.
Изоҳ