• 12 048 сўм
    -51.14
  • 14 062 сўм
    -71.79
  • 153 сўм
    -0.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 048 сўм
    -51.14
  • 14 062 сўм
    -71.79
  • 153 сўм
    -0.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:54

Тошкентда 102 рақамига қўнғироқ қилиб, Дональд Трамп устидан ариза берган эркак жаримага тортилди - аудио

Эркак маст ҳолатда пойтахт ИИББга қўнғироқ қилиб, гўёки АҚШ президенти Дональд Трамп одам ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берган ва уни Оқ уйда яшашини қўшимча қилган.

1074
0
AI/UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида Тошкент шаҳар ИИББга Дональд Трамп устидан ариза билан қўнғироқ қилган фуқарога нисбатан иш кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб.

Иш материалларига кўра, эркак маст ҳолатда Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 рақамига қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан аризани қабул қилишни сўраган. Унинг маълум қилишича, Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони ўғирлаб кетган ва у Оқ уйда яшашини айтган.

Эркак ўз хатти-ҳаракатлари билан махсус хизматларни алдаб чақириб, жамоат тартибини бузган. Шунингдек, у суриштирув ишлари олиб бориш учун ички ишлар органлари ходимларининг ИИБ биносига бориш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар ўз айбига иқрор бўлиб, спиртли ичимлик истеъмол қилганини ва ўзи нима деб мурожаат қилганини эслай олмаслигини маълум қилди. Шунингдек, у ўз хатти-ҳаракатлари қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини англамаганини айтди.

Суд қарори билан у МЖтКнинг 199-моддасида (ихтисослаштирилган хизматларни била туриб ёлғон чақириш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга БҲМнинг 3 баравари (1,23 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

1074
0

Изоҳ