• 11 970 сўм
    -32.05
  • 13 928 сўм
    -56.49
  • 153 сўм
    -0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 970 сўм
    -32.05
  • 13 928 сўм
    -56.49
  • 153 сўм
    -0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 10:16

Россия ТИВ Владимир Соловёвнинг Марказий Осиё мамлакатлари ҳақидаги баёнотларига изоҳ берди

Аввалроқ россиялик телебошловчи Владимир Соловёв Арманистон ва Марказий Осиё давлатларини Россиянинг "таъсир зоналари" деб атаган эди, унинг сўзларига кўра, уларни "йўқотиш" Россия Федерацияси миллий хавфсизлигига таҳдид солади.

491
0
mid.ru

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова россиялик телебошловчи Владимир Соловёвнинг Марказий Осиё мамлакатлари ва Арманистон ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб, бу журналистнинг "Соловьёв Live" хусусий каналида билдирган шахсий фикри эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, у телебошловчининг сўзлари тасдиқ эмас, балки савол шаклида бўлганини таъкидлади.

"Бу иборалар "диван" таҳлилчилари томонидан очиқдан-очиқ провокацион кўринишда деярли Россиянинг расмий позицияси сифатида тақдим этилган. Яна бир бор таъкидламоқчиманки, расмий нуқтаи назар ваколатли мансабдор шахслар томонидан билдирилади.

Мамлакатимизни Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё билан тарихан яхши қўшничилик, стратегик ҳамкорлик ва қардошлик муносабатлари боғлаб туради. Ишларга қараб баҳо бериш керак - биз неча марта ёрдамга келдик, самимий ҳис-туйғуларни намоён этдик, ҳамдардлик билдирдик, қувончни баҳам кўрдик," - деди Мария Захарова.

491
0

Изоҳ