• 12 002 сўм
    -46.33
  • 13 984 сўм
    -78.08
  • 153 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 002 сўм
    -46.33
  • 13 984 сўм
    -78.08
  • 153 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 17:25

Тошкент марказида Tracker автомобилидан ёш бола тушиб қолди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

327
0
Видеодан кадр

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 13 январь куни соат 17:05 атрофида Мустақиллик шоҳ кўчасида содир бўлган. Tracker-2 автомашинаси ҳайдовчиси 25 ёшли М.М. ҳаракат вақтида эҳтиётсизликка йўл қўйиши оқибатида автомашинанинг орқа чап эшиги очилиб, орқа ўриндиқда бўлган икки ёшли фарзанди йўлнинг қатнов қисмига тушиб кетган.

Tracker’нинг ортидан келаётган BYD ҳайдовчиси тормоз беришга улгурган ва бунинг натижасида фожиали оқибатларнинг олди олинган.

Қайд этилишича, мазкур чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори воқеа жойига шошилиб бориб, болани йўлнинг қатнов қисмидан олиб, отасига топширган. Болага тан жароҳати етказилмаган.

Ота-оналар ва катталарни болаларни ташишда махсус ушлаб турувчи мосламалардан фойдаланишга, улар бўлмаганда эса орқа ўриндиқда хавфсизлик камарларини тақишга чақирди.

327
0

Изоҳ