Ижтимоий тармоқларда эркак ўз итини ўлдириб, кейин уни гўштга бўлиб ташлагани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум бўлишича, видеоёзув ўтган йилнинг сентябрь ойида олинган. Итнинг эгаси Янгийўл шаҳрининг Сабо маҳалласида яшовчи 27 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эркакни қўлга олган.
Унга нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Унга кўра, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Изоҳ