• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:42

Ҳокимлик Тошкентдаги турар жой бинолари яқинида пулли тўхташ жойлари тартибини тушунтирди

Шаҳар маъмурияти барча турар жой бинолари ёнида пуллик автотураргоҳлар жорий этилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, янги тартиб кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига таъсир қилмаслигини маълум қилди.

114
0
UzNews.uz

Аввалроқ, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Тошкент шаҳридаги пуллик автотураргоҳлар ҳудудида жойлашган уйлар аҳолиси автомобилларини тунги вақтда бепул қолдиришлари, кундузи эса имтиёзли асосда фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ҳокимликнинг қайд этишича, бир қатор фаоллар ва фойдаланувчилар ушбу ҳужжатни нотўғри талқин қилиб, "энди автомобилни ўз уйи ёнида тўхтатиш учун пул тўлашга тўғри келади," деб таъкидламоқда. Ҳокимлик бу каби талқинлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини расман маълум қилади.

"Янги тартиб фақатгина кўчаларнинг қатнов қисмида ташкил этилган пуллик автотураргоҳларга тааллуқли. Автомобилларни кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларида, квартал ичидаги ҳудудларда, шунингдек, тўхташ тақиқланмаган бошқа ҳудудларда жойлаштириш бепул бўлиб қолади ва рухсатнома олиш ёки ҳеч қандай тўловларни талаб қилмайди," - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, резидент рухсатномаси бевосита пуллик йўл тўхташ жойлари ташкил этилган кўчада ёки унга туташ ҳудудда яшовчи фуқаролар учун жорий этилади.

Ушбу чора-тадбирдан мақсад - бундай уйларда яшовчиларга имтиёзли шарт-шароитлар яратиш ва автомобилларни яшаш жойи яқинида тўсиқсиз қолдириш имкониятини таъминлашдан иборат.

Мазкур тартиб кўп квартирали уйларнинг ички ҳовлиларига татбиқ этилмайди.

Резидентлар учун қуйидаги имтиёзлар кўзда тутилган:

- соат 20:00 дан 08:00 гача резидентлар автомобилларини пуллик автотураргоҳларга мутлақо бепул жойлаштириш ҳуқуқига эга;

- кундузги вақтда (соат 08:00 дан 20:00 гача) соатбай эмас, балки йиллик қатъий белгиланган тўлов жорий этилади;

- йиллик тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди, бу оддий тарифлардан кескин арзон ҳисобланади.

114
0

Изоҳ