• 12 142 сўм
    -52.11
  • 14 080 сўм
    95.66
  • 151 сўм
    0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 142 сўм
    -52.11
  • 14 080 сўм
    95.66
  • 151 сўм
    0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 23 декабр 2025

Тошкент вилоятида қамоқдан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган эркакка нисбатан суд иши бошланди

Эркак 14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш ва жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб қондириш моддалари бўйича айбланмоқда.

4735
0
UzNews.uz

Аввалроқ, Оҳангаронда колониядан қочган маҳбус мактаб ўқувчисига нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 31 ёшли М.Т. маҳаллий корхоналардан бирида ишлаб ортга қайтмаган. Шу куни у 2016 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий мазмундаги ҳаракатларни содир этган. Маҳкум жазо муддатини 2033 йилда тугайдиган манзил-колонияда ўтаётган бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида фуқаро М.Т.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди.

Судланувчига нисбатан ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) ва 119-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айблов эълон қилинган.

Мазкур жиноят иши ЖПКнинг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.

4735
0

Изоҳ