• 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 19:48

Наманганда тўйда 7 ёшли қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди

Суд маҳкумни хавфли рецидивист деб топди, шу муносабат билан у дастлабки уч йилни қамоқда, қолган йилларни махсус тартибли колонияда ўтказади.

217
0
UzNews.uz

Аввалроқ, октябрь ойида Наманган вилоятидаги хонадонлардан бирида эркак тўй маросимида 2018 йилда туғилган қизни зўрлагани ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча Наманганда мазкур жиноят ишини кўриб чиқиш якунланди.

Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди судланувчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам судланган Б.С.га нисбатан ҳукм чиқарди.

Суд жараёни ёпиқ режимда ўтказилди.

Суд ҳукмига кўра, Б.С. 2018 йилда туғилган вояга етмаган И.К.га нисбатан ЖКнинг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Жиноятлар мажмуи бўйича унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми "а" банди асосида Б.С. ўта хавфли рецидивист деб топилган. Шу муносабат билан у жазони оғирроқ шароитларда ўтайди ва муддатидан олдин озод қилиш имконияти минималлаштирилади.

Хусусан, суднинг ажримига кўра, маҳкум жазонинг дастлабки уч йилини қамоқда, қолган қисмини махсус тартибли колонияда ўтказади.

217
0

Изоҳ