• 12 068 сўм
    15.27
  • 14 240 сўм
    26.46
  • 154 сўм
    0
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 068 сўм
    15.27
  • 14 240 сўм
    26.46
  • 154 сўм
    0
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт Кеча, 19:57

Тошкент марказидаги Автомобиль йўллари қўмитаси биноси аукционда 242 млрд сўмга сотилди

Очиқ маълумотларга кўра, онлайн-аукцион 15 дақиқадан камроқ давом этган.

124
0
e-auksion.uz

Тошкент шаҳри марказидаги "Ҳамид Олимжон" метро бекати яқинида жойлашган "Ўзавтойўл"нинг офис биноси онлайн аукционда 242,09 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда e-auksion.uz сайтидаги маълумотларда келтирилган.

Аукцион 18 декабрь куни бўлиб ўтди ва 15 дақиқадан камроқ давом этди. Объектнинг бошланғич қиймати қарийб 230,6 млрд сўмни ташкил этган.

Савдо маълумотларидан кўриниб турибдики, фақат битта ставка қўйилди - у бошланғич нархдан 5% га ошди. Қобилжон Мамадиёрович Норбеков аукцион ғолиби деб топилди ва унинг таклифи электрон савдо тизими орқали тасдиқланди.

Айни пайтда лот балансда сақловчининг тасдиқловчи имзосини кутиш босқичида турибди.

124
0

Изоҳ