• 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:14

Янги йилда ўзбекистонликлар кетма-кет беш кун дам олиши кутилмоқда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча дам олиш кунлари сифатида таклиф этилган саналарни эълон қилди.

363
0

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда Янги йил байрами кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Маълум қилинишича, вазирлик янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунларини кўчириш ва қўшимча дам олиш кунларини белгилаш таклифи билан чиққан.

Унга кўра, 2025 йил 31 декабрь ҳамда 2026 йил 2 ва 3 январь кунларини қўшимча дам олиш кунлари деб эълон қилиш таклиф этилмоқда. Айни пайтда ушбу таклиф рад этилмаган ва кўриб чиқилмоқда.

Вазирликнинг қайд этишича, Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунларини кўчириш ва қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш тўғрисидаги расмий фармон тез орада эълон қилинади.

363
0

Изоҳ