• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 14:20

Саудия Арабистони элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Юсуф Ал-Отайбий 2021 йил ноябрь ойидан буён республикадаги элчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

92
0
Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистондаги миссиясини якунлаётган Саудия Арабистони элчиси Юсуф Ал-Отайбий билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо ва инвеститсиявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Бахтиёр Саидов элчига Ўзбекистондаги самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Юсуф Ал-Отайбий 2021 йил ноябрь ойидан бери республикадаги дипломатик миссияни бошқариб келаётган эди.

92
0

Изоҳ