• 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 20:49

Дональд Трамп ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди

Етакчилар Ўзбекистон президенти иштирок этиши режалаштирилган Маями шаҳрида бўлажак G20 саммитини, шунингдек, ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

203
0
president.uz / Архивное фото

Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон ва АҚШ президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, унда Шавкат Мирзиёев Маями шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммитига таклиф этилди.

Қозоғистон етакчиси Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам худди шундай таклиф олди.

"Икки давлат билан муносабатлар фавқулодда характерга эга. Келгуси йилда Қўшма Штатлар G20 саммитига мезбонлик қилади ва биз ҳар икки етакчига ушбу ўта муҳим тадбирда меҳмон сифатида иштирок этиш учун таклифнома юборамиз," - деб ёзди Дональд Трамп Truth ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда олий даражада эришилган келишувлар ижросининг бориши, шунингдек, Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Президентлар олий даражадаги фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

203
0

Изоҳ