• 11 996 сўм
    -25.47
  • 14 051 сўм
    -41.85
  • 149 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 996 сўм
    -25.47
  • 14 051 сўм
    -41.85
  • 149 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 17:40

Уч нафар фарзанд онаси ва бошқарувчи: декрет таътилида қандай қилиб ўсиб бораётган бизнесни қуриш мумкин?

Ҳикоя қаҳрамони — Барно, 31 ёшли ўзбекистонлик тадбиркор-аёл. Декрет, уч нафар фарзанд, ҳаётдан «четда қолмаслик» истаги ва бир вақтнинг ўзида даромад топиш хоҳиши — буларнинг барчаси Market Yandex Go буюртмаларни топшириш пунктлари асосида бизнес бошлаш учун старт нуқтасига айланди.

393
0

Бугун Барнонинг учта БТПси бор. Ҳикоя у ўз бизнесини қандай ишга туширгани, жараёнларни қандай йўлга қўйгани ва декретни танаффус эмас, балки ўсиш ва профессионал ривожланиш даврига қандай айлантирганига бағишланади.

Барно, ўзингиз ҳақингизда қисқача сўзлаб берсангиз. Биринчи БТПни очиш ғояси қандай пайдо бўлди?

Мен 31 ёшдаман, Вестминстер университетининг бизнес бошқаруви факультетини тамомлаганман. Фармацевтика компаниясида импорт ва экспорт бўлимида ишлаганман. 2020 йилдан бери декретдаман, уч нафар фарзандим бор. Фақат уйда ўтириш мен учун қабул қилиб бўлмас эди — аёл киши учун ўзини йўқотмаслик жуда муҳим. Мен оналикни иш билан уйғунлаштиришни, даромадга эга бўлишни ва профессионал муҳитдан узилиб қолмасликни истардим. Шу тарзда Market Yandex Go нинг ҳамкори бўлиш ва буюртмаларни топшириш пункти очиш ғояси пайдо бўлди.

Нима учун айнан Market Yandex Go билан ҳамкорлик қилишга қарор қилдингиз?

Аввало, кучли бренд туфайли. Yandex Uzbekistan экотизими яхши танилган ва унга ишонишади — такси, етказиб бериш ва бошқа хизматлар аллақачон ўзбекистонликларнинг кундалик ҳаётига кириб бўлган. Пештахтада таниқли ном ёзилган бўлса, мижозларни топиш анча осон бўлади. Бу ишончни дарҳол таъминлайди.

Иккинчи муҳим жиҳат — тайёр ва пухта ишлаб чиқилган тизим. Сиз бизнесни нолдан бошламайсиз, балки олдиндан ишлаб турган моделга қўшиласиз, унда кўплаб жараёнлар олдиндан ўйлаб қўйилган. Market Yandex Go да локация, БТП формати ва брендинг бўйича аниқ талаблар, шунингдек, ҳамкорлар учун ўқув материаллари ва қўлланмалар мавжуд. Масалан, менга тайёр ўқув материаллари, брендбук ва мижозлар билан ишлаш бўйича тавсиялар жуда катта ёрдам берди. Буларнинг барчаси такрорий буюртмаларга, демак, даромадга бевосита таъсир қилади.

Дизайн, хизмат ва жараёнлар бўйича стандартлар бор ва уларга амал қилиш керак. Аммо айнан шу нарса ёрдам беради. Қандай бўлиши кераклигини аниқ биласиз ва “велосипедни қайта ихтиро қилиш” учун ойлаб вақт сарфламайсиз.

Қўллаб-қувватлаш хизмати мутахассислари доим алоқада — ёрдам беришади, маслаҳат беришади. Айниқса бошланғич босқичда бу вақтни, асабни ва пулни тежайди. Натижада, сиз бизнесни ёлғиз эмас, балки кучли экотизим ичида ривожлантираётгандек ҳис қиласиз.

Биринчи БТП ишга тушгандан кейин даромадингиз қандай ўзгарди?

Рақамлар билан бўлишишни истамайман, аммо асосийсини айта оламан: биринчи пункт анча тез фойдага чиқди. Шу нарса иккинчи ва учинчи БТПни очишга ишонч берди.

Ҳозир пунктларнинг бир қисми барқарор даромад келтиряпти, бошқалари уларга «етиб оляпти», лекин улар бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Энг муҳими — барқарорлик пайдо бўлди: даромад қаердан ва қай тарзда шаклланаётганини аниқ тушунаман.

Янги бизнес очишда қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?

Энг қийини — қулай биноларни топиш ва ходимлар билан ишлашни йўлга қўйиш бўлди. Майдонча талабларига мос келадиган ва ижара нархи ҳам қулай бўлган яхши локацияни топиш осон эмас. Шунингдек, инсон омили бор — баъзан ходимлар билан мураккаб вазиятлар бўлади. Лекин бу ҳар қандай бизнеснинг реал қисми ва вақт ўтиши билан бунга хотиржамроқ муносабатда бўлишни ўрганасан.

Ўз бизнесингизни бошлаганингиздан кейин ҳаётингизда нима ўзгарди?

Энг асосийси — ўз-ўзимга бўлган ишонч ошди. Декретда «тўхтаб қолганман», ривожланмаяпман деган ҳис йўқолди. Аксинча, мен ривожланяпман, ҳақиқий бизнесни бошқаряпман, меҳнатим натижасини ва оила бюджетига қўшган ҳиссамни кўряпман. Шу билан бирга, туғруқдан кейинги руҳий босим ҳам камайди. Бу бутун ҳикоянинг жуда қимматли қисми.

Пулга бўлган муносабатим ҳам анча онгли бўлди, эртанги кунга ишонч пайдо бўлди. Ишлайдиган модель, режалаштириш ва кенгайтириш мумкинлиги тушунчаси бор.

Она бўлиш ва бир нечта БТПни бошқаришни қандай уддалаяпсиз?

Уч нафар кичик фарзандим бор, шунинг учун 9 дан 18 гача бўлган классик офис иши менга тўғри келмайди. Yandex Go Market билан БТП-ҳамкорлик формати эса мослашувчанлик беради: баъзи жараёнларни бошқаришга топшириш, баъзиларини эса масофадан назорат қилиш мумкин.

Мен ўз ролимни аниқ биламан: операцион жараёнлар, ҳамкорлар ва мижозлар билан мулоқот. Турмуш ўртоғим маиший масалалар, ижара ва таъмир ишларида ёрдам берадилар. Натижада мувозанат пайдо бўлади: болалар ҳам эътибордан четда қолмайди, бизнес эса шаклланади ва ўсади.

Ҳозир БТП очиш ҳақида ўйлаётганларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

Агар истак бўлса, қўрқмаслик керак. Биринчи қадамдан бошланг: шартларни билинг, саволлар беринг, ҳисоб-китоб қилинг. Market Yandex Go ишга туширишда ҳам, иш жараёнида ҳам йўл-йўриқ кўрсатади, ёрдам беради.

Албатта, меҳнат қилишга тўғри келади: локация топиш, жамоа йиғиш, жараёнларни йўлга қўйиш. Лекин пункт фойдага чиққани, мижозлар ишончи ошиб, доимий ташриф буюрувчилар пайдо бўлаётганини кўрганингизда — ҳаммаси бежиз бўлмаганини тушунасиз.

Реклама ҳуқуқи асосида

393
0

Изоҳ