• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:27

Япония Ўзбекистонга $2,3 млн беғараз ёрдам бермоқда

Ушбу маблағлар ҳисобига 14 та ҳудудий қон марказлари ва давлат клиникалари тасарруфидаги 3 та қон қуйиш станциялари замонавий қон сақлаш ва ташиш ускуналари билан жиҳозланади.

101
0

2025 йил 17 декабрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили жаноб Накамура Шиничиро ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири жаноб Худаёров Асилбек Анварович Япония ҳукумати томонидан амалга ошириладиган 360 миллион иена (тахминан 2,3 миллион АҚШ долларидан ортиқ) миқдоридаги “Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури” беғараз ёрдами доирасида алмашинув ноталарини имзолади. Бу ҳақда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

Ушбу дастур доирасида мамлакат бўйлаб 14 та ҳудудий қон марказлари ва давлат клиникалари тасарруфидаги 3 та қон қуйиш станциялари замонавий қон сақлаш ва ташиш ускуналари билан жиҳозланади.

Мазкур лойиҳа мамлакатнинг донор қонига бўлган ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш билан биргаликда, ихтиёрий донорлар томонидан берилган қондан ишлаб чиқарилган қон маҳсулотларини оширади. Шунингдек, ушбу ташаббус Ўзбекистон аҳолиси учун хавфсиз қон маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириб, илғор япон технологияларидан фойдаланиш орқали миллий соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 19 20 декабрь кунлари Токио шаҳрида бўлиб ўтган биринчи саммит давомида, шунингдек, Давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотида (Токио декларацияси) Марказий Осиёнинг бешта мамлакати билан ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида яратилган “Tokio CA+JAD” (Central Asia + Japan Dialogue / Марказий Осиё + Япония мулоқоти) ташаббуси доирасида “соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳаси” ҳамкорликнинг устувор йўналиши сифатида белгиланган эди.

101
0

Изоҳ