• 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:17

Божхона декларациясида божхона тўловларини ноқонуний камайтириш учун жарималар жорий этилади

Божхона кодексига божхона қонунчилиги талабларини бузишнинг айрим турлари учун молиявий санкцияларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилади.

117
0
UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев «Божхона маъмурчилиги ва ташқи савдо тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2028 йил 1 январдан бошлаб божхона қонунчилиги талабларини қуйидаги ҳолатларда бузганлик учун молиявий жарималар қўлланиш амалиёти жорий этилади:

• божхона декларациясида божхона тўловлари суммасини ноқонуний равишда камайтириш;

• божхона назорати остида бўлган товарларни ноқонуний тасарруф этиш, йўқотиш ёки йўқ қилиш;

• божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган ва шартли равишда чиқарилган товарлар ҳамда транспорт воситаларидан имтиёзлар бериш учун асос бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш;

• божхона органларини олдиндан хабардор қилиш тартибини бузиш ва (ёки) тақдим этилиши шарт бўлган дастлабки маълумотларни тақдим этмаслик.

Бунда жарималар фақат юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан қўлланилади.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахслари ёки тадбиркорнинг ўзи маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Олий суд ҳамда Бош прокуратура билан биргаликда ушбу ўзгартишларни Божхона кодексига киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритиш вазифаси юклатилди.

117
0

Изоҳ