Бишкек аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбулдан Бишкекка учаётган ТК-344 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бортида 179 йўловчи бўлган самолёт 14:44 да Тошкентга қўнди.
"Тошкентга етиб келгач, барча йўловчилар бортдан туширилди. Авиакомпания томонидан йўловчиларга меҳмонхонага жойлаштириш таъминланади. Ўзбекистонга кириш учун визаси бўлмаган фуқаролар учиб кетгунига қадар Тошкент халқаро аэропортининг транзит ҳудудида бўлади," - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, парвоз 23 декабрга, тахминан, Тошкент вақти билан соат 13:00 га кўчирилган.
Изоҳ