Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кийим-кечак бозорида, бозор растаси қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Туман ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу хабар юзасидан масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ҳолат 21 декабрь куни соат 11:00 атрофида Хўжаобод тумани буюм бозори ҳудудида содир бўлган. Ушбу ҳолат тадбиркорнинг дўкон олдига қўлбола усулда қуриб олган растаси талабга жавоб бермаганлиги, бундан ташқари савдо растасининг юқори қисмига керагидан ортиқ оғир (қишки) кийимлар илинганлиги оқибатида савдо растаси қулаши содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида юқоридаги камчиликларга йўл қўйган 1 нафар тадбиркор тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган ва зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда тан жароҳати олган тадбиркорнинг аҳволи яхши. Бошқа жабрланувчилар аниқланмаган.
Изоҳ