• 12 130 сўм
    32.08
  • 14 245 сўм
    50.98
  • 153 сўм
    1.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 130 сўм
    32.08
  • 14 245 сўм
    50.98
  • 153 сўм
    1.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:45

Фарғонада аҳоли орасида машҳур табиб Иқбол Солиев фаолиятида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Эркак халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, фуқароларга хизмат кўрсатишда давом этган.

355
0
Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида табиб ва "Бионур" эгаси сифатида танилган Иқбол Солиевнинг фаолияти юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари ва норозилик чиқишлари тарқалди.

И.Солиев фаолиятининг қонунийлиги ўрганилганда, "Халқ табобати" фаолият тури бўйича солиқ органларида 05.08.2020 йилда рўйхатдан ўтган бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддати 21.12.2024 йилда тугаганлиги аниқланди.

Унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Суднинг 2025 йил 10 январдаги қарори билан И. Солиев МЖтКнинг 59-5-моддаси 1-қисми (халқ табобати соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳамда ушбу хизматларни оммавий тарғиб қилиш) билан жавобгарликка тортилган. Унга 7,5 млн сўм жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимлари томонидан унга нисбатан расмий огоҳлантириш эълон қилинган.

Бироқ И.Солиев фаолиятини қайта давом эттириб, ижтимоий тармоқларга видеолар жойлаштирган. Шу муносабат билан 27 ноябрь куни унга нисбатан МЖтКнинг 59-5-моддаси 3-қисми бўйича материаллар қайта расмийлаштирилиб, судга юборилган.

355
0

Изоҳ