Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида 14 ёшли қизга нисбатан зўравонлик содир этганликда гумонланаётган 4 нафар фуқарога нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уларга нисбатан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айблов эълон қилинган.
Жиноят иши ЖПКнинг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Болалар омбудсмани матбуот хизматининг маълум қилишича, жабрланувчи даволанаётган шифохонага ташриф давомида унинг соғлиғи анча яхшилангани маълум бўлган.
Психолог хулосасига кўра, қизалоқнинг руҳий ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилиб, у аста-секинлик билан посттравматик инқироздан чиқиб бормоқда.
Изоҳ