• 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:27

Тошкентда ҳарбий парад ўтказилиши муносабати билан бир қатор марказий кўчалар ёпилади - харита

Транспорт ҳаракати учун чекловлар 18 ноябрь куни соат 15:00 дан 17:00 гача амал қилади.

244
0
UzNews.uz

Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Пиёда юриш "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида соат 15:00 да бошланади ва қуйидаги йўналиш бўйича ўтади: "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) - Табиат музейи - Чорсу бозори - Тошкент сирки (Зарқайнар кўчаси) - "Халқлар дўстлиги" санъат саройи (Ўзбекистон ва Фурқат кўчалари). Сарой олдидаги майдонда ҳарбий оркестр чиқишлари, саф ва жанговар тайёргарлик намойишлари бўлиб ўтади.

Парад ўтказилиши муносабати билан қуйидаги йўналишларда соат 15:00 дан 17:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:

- Сағбон кўчаси - Қорақамиш кўчасидан КХАЙгача;
- Сағбон кўчаси - КХАЙдан Нурафшон кўчасигача;
- Сағбон кўчаси - Нурафшон кўчасидан Фаробий кўчасигача;
- Зарқайнар кўчаси - Сағбон кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача;
- Фурқат кўчаси - Зарқайнар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Фурқат кўчаси - Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

244
0

Изоҳ