• 12 109 сўм
    75.74
  • 14 140 сўм
    78.81
  • 150 сўм
    1.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 109 сўм
    75.74
  • 14 140 сўм
    78.81
  • 150 сўм
    1.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 4 ноябр 2025

2026 йилдан чиқинди хизматлари учун тўловлар фақат онлайн қабул қилинади

Ушбу чора-тадбирлар аҳолига қулай тўлов тизимини яратиш ва соҳада коррупциянинг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

316
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар учун чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар фақат онлайн режимда барча электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Тегишли кўрсатмалар Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча санитар тозалаш корхоналарига юборилди.

Қайд этилишича, мазкур чора-тадбирлар аҳоли учун қулай тўлов тизимини яратиш, биллинг ҳисобварақларини юритишда шаффофликни таъминлаш ва коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эндиликда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни қабул қилиш ва абонент ҳисобини юритиш фақат қуйидагилар орқали амалга оширилади:

- Агентликнинг “Тоза макон” биллинг тизими;
- электрон тўлов тизимлари;
- ёки интернет алоқаси билан таъминланмаган, ҳудуд марказидан олис масофада жойлашган аҳоли яшаш пунктлари учун истисно тариқасида тижорат банклари кассалари, "Ўзбекистон почтаси" АЖ почта бўлимлари орқали амалга оширилиши кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, қарздорлик тўлиқ қоплангунга қадар электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

316
0

Изоҳ