• 12 053 сўм
    -63.89
  • 14 027 сўм
    -42.85
  • 152 сўм
    2.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 053 сўм
    -63.89
  • 14 027 сўм
    -42.85
  • 152 сўм
    2.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:49

Тошкентда тунда 144 дан ортиқ арча кесилиб 620 млн сўмлик зарар етказилди - видео

Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев дарахтларнинг тунда кесилиши жорий этилган мораторий талабларига зид эканини айтди. Пойтахт ҳокимлиги воқеани бепарволик билан изоҳлади.

199
0
Ижтимоий тармоқ

Жорий йил 24 октябрдан 25 октябрга ўтар кечаси пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасида 144 туп арча кесиб ташланди, дея маълум қилди Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев.

"Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг ўсаётган дарахтларни янгисига алмаштириш бўйича топшириғига асосан Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тунги вақтда дарахтлар кесилган. Бироқ бу президент фармони билан жорий этилган мораторий талабларига зиддир," - деди Кушербаев.

25 октябрдан бошлаб кесилган дарахтлар ўрнида манзарали кўчатлар экиш ишлари бошланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар 620 млн 472 минг сўмни ташкил этган.

Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш учун прокуратура органларига юборилган.

"Ҳозирда ҳолатни холис ва қонуний кўриб чиқиш учун прокуратура кўмаги зарур, чунки Яккасарой тумани экология ходимлари босим остида бўлиб, тезкор текширув ўтказиб, ҳужжатларни расмийлаштира олмаган. Шу муносабат билан вазият Экология вазирлиги томонидан назоратга олинган," - дея таъкидлади вазир маслаҳатчиси.

Пойтахт ҳокимлиги ушбу ҳолатга изоҳ бериб, эътиборсизликка йўл қўйилганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, Бобур кўчасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида 83 туп пирамидасимон гужум (эликс) ва 62 мингдан ортиқ манзарали бута кўчатларини экиш ишлари доирасида, аввал ўсиб турган ўсимликлар билан боғлиқ ишларни бажаришда эътиборсизликка йўл қўйилган.

Илгари бу ерда 145 тупга яқин арча бўлиб, мутахассисларнинг хулосасига кўра, уларнинг катта қисми касалликка чалиниб, аста-секин қуриб бораётган эди.

"Дастлаб уларни эҳтиёткорлик билан кўчириб ўтказиш кўзда тутилган, бироқ масъул шахслар томонидан белгиланган талаблар бузилган. Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилади," - дейилади ҳокимлик хабарида.

199
0

Изоҳ