• 12 129 сўм
    28.04
  • 14 062 сўм
    30.08
  • 149 сўм
    1.16
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 129 сўм
    28.04
  • 14 062 сўм
    30.08
  • 149 сўм
    1.16
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама 23 октябр 18:00

Asterium платформаси Innovation Leader in Crypto мукофотига сазовор бўлди

Лицензияга эга Asterium платформаси — Ўзбекистонда криптоактивлар алмашинуви ва сақлаш бўйича етакчи провайдер — Марказий Осиёдаги энг йирик молиявий технологиялар тадбири бўлган FinTech & Banking Forum 2025  доирасида Innovation Leader in Crypto номинациясида ғолиб бўлди.

209
0

Fintech Association of Uzbekistan томонидан ташкил этилган форумда 10 та давлатдан 300 дан ортиқ иштирокчи ва 40 дан зиёд спикер қатнашди. Муҳокамаларнинг асосий мавзулари банк секторининг рақамлаштирилиши, криптоактивларни тартибга солиш ривожи ва трансчегаравий тўловлар бўлди.

Бу мукофот Asterium нинг криптоактивлар билан ишлаш учун хавфсиз ва шаффоф экотизим яратишдаги ҳиссаси эътирофидир. Компания тадбирнинг ҳомийси сифатида профессионал мулоқотда фаол иштирок этди.

Crypto & Compliance: Building a Secure Market in Uzbekistan панель муҳокамасида Asterium MLRO раҳбари Елена Ким Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги талаблари билан мувофиқлик масалалари бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

«Ушбу мукофот — молиявий технологияларни хавфсиз ва барча учун очиқ қилишга қаратилган инновацияларимиз учун жамоамизнинг ютуғидир. Биз Fintech Association билан ҳамкорлигимиздан фахрланамиз ва Ўзбекистонда қонуний криптоактивлар бозорини ривожлантиришда давом этамиз», — деди Елена Ким, MLRO Asterium.

Форум доирасида Asterium «Asterium нима?» мавзусида воркшоп ҳам ўтказди. Уни Владислав Кирчанов, Project Manager Asterium олиб борди. 50 дан ортиқ иштирокчи платформа фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатлари ва HUMO/VISA асосидаги криптокарта афзалликларини муҳокама қилди, жумладан, зудлик билан тўловлар, криптоактивлар билан интеграция ва қулай интерфейс.

«Воркшоп Asterium фойдаланувчилар ҳаётини қандай енгиллаштираётганини яққол кўрсатди. Бу — Ўзбекистон рақамлаштирилишига бизнинг ҳиссамиз», — дея таъкидлади Владислав Кирчанов.

Форум иштирокчиларининг 50 дан зиёди Asterium карталарини бепул олди. Меҳмонлардан бири шундай деди: «Бу ҳақиқий ютуқ! Энди мен криптоактивлардан кундалик ҳаётимда бемалол фойдаланишим мумкин.»

FinTech & Banking Forum 2025 20 октябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтди ва яна бир бор Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги етакчи финтех-хаблардан бири эканини тасдиқлади.

Asterium — Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ равишда криптоактивларни алмашиш, сақлаш ва сотиб олиш хизматларини кўрсатувчи лицензияга эга платформа.

Манзил: Саид Барака кўчаси, 12А

Сайт: asterium.uz
Telegram: t.me/asterium
Instagram: @asteriumwallet

Фойдаланувчилар учун:
Telegram: t.me/asterium_help

Ҳамкорлик учун:
Email: i[email protected]

Реклама ҳуқуқи асосида

209
0

Изоҳ