Жорий йилнинг 21 октябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси билан айбланган судланувчи М.А.га нисбатан иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, М.А. 2025 йилнинг 14 октябрь куни Янгиҳаёт тумани, Янги турмуш маҳалласи Шокирариқ кўчасида жабрланувчилар З.Ф. ёмон туш кўрганлиги сабабли ўзини муллага ўқитиш мақсадида танишидан ўқиб қўйиш учун домла сўрган. Унинг таниши домла топдим деб бир нотаниш йигитни уларнинг яшаш хонадонига юборган. З.Ф.нинг таниши ўқиб қўйгани учун ушбу йигитга 3 млн 600 минг сўм беришини айтган.
Нотаниш йигит уларнинг хонадонига ўқиш учун келиб, олдин З.Ф.нинг жияни А.О.ни оёғининг сон қисмидан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Кейин судланувчи М.А.нинг оёқ сонларидан, қўлларидан ушлаб ўпмоқчи бўлган. Шундан сўнг, З.Ф. қўрқиб кетиб, ИИБ ходимларига хабар бериб, М.А.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Суд мажлисида жабрланувчи А.О. ҳам юқоридаги кўрсатмаларни тасдиқлаб, кўрсатма берган.
Суд ҳукмига кўра, М.А. МЖтКнинг 41-1-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига тайинланди.
Изоҳ