• 12 158 сўм
    -33.12
  • 14 167 сўм
    55.28
  • 154 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 158 сўм
    -33.12
  • 14 167 сўм
    55.28
  • 154 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 24 октябр 2025

Тошкентдаги тунги клуб ёнида зўравонлик қилган эркак қамалди

Суд Шукуровни оғир тан жароҳати етказиш, фирибгарлик ва безориликда айбдор деб топди.

1007
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 16 март тунги соат 02:30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида мижоз сифатида келган 1995 йилда туғилган А.Ш. ўзининг таниши 1985 йилда туғилган Х.А. билан ўрталарида келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашгани, 1990 йилда туғилган Б.А. уларни ажратишга ҳаракат қилган вақтида А.Ш. уни уриб тан жароҳати етказгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд иши якунланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар қилди.

Суднинг ҳукмига кўра А. Ш. Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

А. Ш.га Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

1007
0

Изоҳ