Дунёнинг энг нуфузли санъат тадбирларидан бири — “Art Bazel Paris” доирасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 2026 йил март ойида очилиши режалаштирилган Тошкент Замонавий санъат маркази лойиҳасини тақдим этди.
Машҳур “Studio KO” меъморчилик бюроси томонидан яратилган инсталляция марказнинг меъморий концепциясини – анъана ва замонавийлик уйғунлашган маконни – намойиш этди. Экспозициянинг марказидан жой олган Atelier Misto томонидан бронза ва Jezдан яслиган айланма макет ҳаракат, очиқлик ва ижод энергиясининг тимсолига айланди.
Ушбу тадбир 2026 mйилда Тошкентда очиладиган Замонавий санъат маркази сари муҳим қадамлардан бири бўлиб, Ўзбекистон замонавий санъати жаҳон саҳнасида ўзининг муносиб, ишончли ва илҳом бахш ўрнини эгаллашга тайёр эканини яна бир бор эслатди.
Изоҳ