• 12 129 сўм
    28.04
  • 14 062 сўм
    30.08
  • 149 сўм
    1.16
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 129 сўм
    28.04
  • 14 062 сўм
    30.08
  • 149 сўм
    1.16
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 23:35

Тошкентда бўлажак куёв келиннинг уйини алдов йўли билан сотиб юборди — видео

У келиннинг оиласининг ишончига кириб, уларни алдаган ва уйни $240 мингга сотиб юборган.

414
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда бўлажак куёв алдов йўли билан ҳовлини сотиб юборганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, 2024 йил август ойида 1997 йилда туғилган Ш.Р. 1999 йилда туғилган Ш.А.га куёв бўлишни айтиб, унинг ишончига кирган. Бироқ тўйдан аввал муаммолари борлиги учун унинг уйини гаровга қўйиб туришни, муаммолари ҳал бўлгач унга уйланишини айтиб, алдов йўли билан бошқа фуқарога 240 000 АҚШ долларига сотиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси танланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилган дастлабки тергов жараёнида фуқаро Ш.Р. бундан ташқари бошқа фуқароларга нисбатан ҳам бир нечта фирибгарлик ҳолатларини содир этганлиги аниқланган.

"Барча ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холисона олиб борилиб, тергов якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига юборилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида суд жараёнлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

414
0

Изоҳ