• 12 129 сўм
    28.04
  • 14 062 сўм
    30.08
  • 149 сўм
    1.16
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 129 сўм
    28.04
  • 14 062 сўм
    30.08
  • 149 сўм
    1.16
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:36

Ўзбекистонликлар энди Ҳаж ва Умра сафарига онлайн ёзилишлари мумкин

Навбатларни шакллантиришда шаффофликни таъминлайдиган ва инсон омилини истисно этадиган "Ҳаж ва Умра ягона портали" ишга туширилди.

209
0
president.uz

Ўзбекистонда "Ҳаж ва Умра ягона портали" ишга туширилди. Ўзбекистонда "Ҳаж ва Умра ягона портали" орқали фуқаролар онлайн тарзда зиёратга навбатга ёзилишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати.

Ариза берувчи икки хил усулда рўйхатдан ўтиши мумкин: Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки www.haj-umra.gov.uz сайти орқали.

Қайд этилишича, мазкур портал қуйидаги мақсадларда яратилган:

- ҳаж зиёратига борувчилар учун қулайликлар яратиш, навбатларни шакллантиришда шаффофликни таъминлаш ва инсон омилини истисно қилиш;
- ягона электрон навбатни шакллантириш ва Ҳажга ариза топшириш жараёнини онлайн форматга ўтказиш;
- ҳаж сафари билан боғлиқ ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш жараёнларини рақамлаштириш.

"Эндиликда фуқаролар уйдан чиқмасдан, ташкилотларга шахсан мурожаат қилмасдан, ҳужжатларни йиғмасдан ва қоғозбозликка дуч келмасдан навбатга туриш учун ариза топширишлари мумкин," - дейилади қўмита хабарида.

209
0

Изоҳ