Куни кеча, Наманганда аёл ҳайдовчи 3 нафар болаларини автомашинанинг олд ўриндиғига, чақалоқни эса қўлида кўтариб олган ҳолда автомобиль бошқариб кетаётгани ва ушбу ҳолатни қўл телефонига тасвирга олгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув натижасида видеода акс этган ҳайдовчи аниқланди ва у билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128-8-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ