• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 21 октябр 2025

Тошкент вилоятида қамоқдан қочган маҳбус 3-синф қизни зўрлагани айтилмоқда

31 ёшли шахс қўлга олинган ва унга нисбатан “қамоқ“ эҳтиёт чораси қўлланилган.

1682
0
Ижтимоий тармоқ

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 16 октябрь куни Оҳангарон туманида вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахс (1994 й.т. М.Т.)га нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми, (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ушбу шахс шу куннинг ўзида ҳуқуқни муҳофазаси қилувчи органлар томонидан процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан “қамоқ“ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумотларга кўра, у 2018 йилда ҳам 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш жиноятини содир этиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Аммо, 2024 йилда жазонинг қолган қисмини ўташ учун манзил колониясига ўтказилган. 16 октябрь куни фойдали меҳнатга жалб этиш чоғида ишлаш ҳудудидан қочиб кетган.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1682
0

Изоҳ