• 12 011 сўм
    -49.13
  • 13 958 сўм
    -106.54
  • 148 сўм
    -0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 011 сўм
    -49.13
  • 13 958 сўм
    -106.54
  • 148 сўм
    -0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:11

Президент ўзбек тилини ривожлантириш ва оммалаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади

Ўзбек тили байрами арафасида давлат тилини янада ривожлантиришга қаратилган қарор қабул қилинди. Ўзбек тилини ўрганувчилар учун янги дарсликлар, мультфильмлар, бепул курслар ва танловлар шулар жумласидандир.

209
0
president.uz

1989 йил 21 октябрда "Давлат тили ҳақида"ги Қонун қабул қилиниб, унга мувофиқ ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Эндиликда ҳар йили 21 октябрь куни Ўзбекистонда Ўзбек тили байрами нишонланади.

Куни кеча Шавкат Мирзиёев давлат тилини янада ривожлантириш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишга қаратилган қарорни имзолади.

Хусусан, 2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Дарсликларнинг янги авлоди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб:

• таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ўзбек тилини ўқитиш бўйича дарсликларнинг янги авлодини даврий асосда яратиш;
• боғчаларда ўзбек тилини ўқитиш бўйича педагоглар учун ўқув қўлланмалар ишлаб чиқиш;
• мактабгача ёшдаги болалар учун "Менинг илк изоҳли луғатчам" номли расмли китоб-луғат яратиш;
• болаларга ўзбек тилини ўргатиш бўйича замонавий анимацион видео ва аудио маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

Тил билиш бўйича танлов ва олимпиадалар

Мамлакатда ҳар йили қуйидаги танлов ва олимпиадалар ўтказилади:

• мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижий талабалар ўртасида ўзбек тили бўйича республика олимпиадаси ўтказилади;
• "Ўзбек тили - қалбим таржимони" кўрик-танлови;
• "Жонажон ўзбек тилим" танлови - ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган ишлар;
• умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови;
• ўзбек тили ўқитувчилари ўртасида "Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси" республика танлови;
• Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси. Республика олий таълим муассасаларининг "филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили ва адабиёти" таълим йўналиши бўйича олимпиада ғолиблари белгиланган умумий қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Ўзбек тили бўйича бепул курслар ва таълим

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган хорижий талабалар учун курслар улар таҳсил олаётган олий таълим муассасалари маблағлари ҳисобидан бепул ташкил этилади.

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари қўмитасига 2026 йил давомида мамлакатимизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар вакиллари учун ўзбек тилини ўқитиш курсларини кенгайтириш чораларини кўриш топширилди.

Хорижий давлатлардаги ўзбек диаспораси ташкилотлари ҳузурида ватандошларнинг фарзандларига ўзбек тилини ўргатишга ихтисослашган ўқув марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, бошқа миллат ва элат вакиллари, хориждаги ватандошларимиз фарзандлари, ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқароларига ўзбек тилини ўргатиш мақсадида сунъий интеллект ёрдамида ўзбек тилини ўргатиш бўйича алоҳида модуль ишга туширилади.

209
0

Изоҳ