• 12 060 сўм
    -48.09
  • 14 065 сўм
    -104.51
  • 149 сўм
    -0.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 060 сўм
    -48.09
  • 14 065 сўм
    -104.51
  • 149 сўм
    -0.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:03

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида $150 млнлик дата-марказ қурилишига старт берди

12 МВт қувватга эга дата-марказ IT-Парк ҳудудида Саудия Арабистонининг "Data Volt" компанияси билан биргаликда қурилади. Келгусида яна 3 миллиард доллар сармоя киритиш ва марказнинг умумий қувватини 500 МВтга етказиш режалаштирилган.

470
0
president.uz

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги IT-Парк'га ташриф буюриб, лойиҳанинг иккинчи босқичи қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Икки йил аввал 200 миллион доллар инвестиция ҳисобига амалга оширилган биринчи босқич доирасида қарийб 4 гектар майдонда 20-25 қаватли олтита офис биноси ва замонавий конгресс-холл барпо этилди.

IT-Парк'да инкубация ва акселерация дастурлари, ахборот технологиялари, финтеч, логистика, электрон тижорат, онлайн таълим, биотехнологиялар ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда IT-Парк резидентлари сони 3 200 та компанияга етди, уларда 14 мингдан ортиқ мутахассислар фаолият юритмоқда. Ўтган йили резидентлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 1,6 миллиард долларни ташкил этган бўлса, жорий йил якунига кўра бу кўрсаткич 2,5 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Хизматлар экспорти ҳажми илк бор 1 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

"Ўзбекистон - 2030" стратегиясига кўра, ахборот технологиялари соҳасида 300 мингдан зиёд ёшларни юқори даромадли иш билан таъминлаш режалаштирилган. Хорижий экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистоннинг биргина сунъий интеллект соҳасидаги салоҳияти 10 миллиард долларга баҳоланмоқда.

"Ишончим комилки, бугун биз бошлаётган ушбу йирик ташаббус олдимизга қўйилган кенг кўламли мақсадларга эришиш, Ўзбекистон ва хорижий инвесторлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади," - деди давлат раҳбари.

Лойиҳага кўра, IT-Парк ҳудуди 1,5 баробарга кенгайтирилади. Саудия Арабистонининг "Data Volt" компанияси билан ҳамкорликда қиймати $150 млн бўлган 12 МВт қувватли маълумотлар маркази қурилади. Кейинги босқичларда қўшимча 3 миллиард доллар сармоя киритиш ва умумий қувватни 500 МВтга етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда олтита бино, жумладан, Сунъий интеллект маркази, Космос ва келажак технологиялари маркази, иккита 20 қаватли офис биноси, хизмат кўрсатиш ва савдо марказлари барпо этилади.

Қайд этилишича, ушбу мажмуа илғор технологиялар, инновация ва билимларга асосланган замонавий "Сунъий интеллект хаби"га айланади.

Президент IT-Парк лойиҳасининг иккинчи босқичига капсула қўйиб, қурилиш ишларига расман старт берди.

470
0

Изоҳ