• 12 108 сўм
    -52.75
  • 14 169 сўм
    -9.44
  • 149 сўм
    -4.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 108 сўм
    -52.75
  • 14 169 сўм
    -9.44
  • 149 сўм
    -4.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Хориж Бугун, 06:20

Гонгконгда Boeing 747 самолёти аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида ҳалокатга учради: қурбон бор

Учиш-қўниш йўлагида автомобиль билан тўқнашиб кетганидан сўнг, самолёт ўз вақтида тормозлана олмаган ва денгизга тушиб кетган.

212
0
life.ru

Гонконг халқаро аэропортида Emirates юк ташувчи самолёти билан боғлиқ фавқулодда ҳодиса юз берди. Boeing 747-481 учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва денгизга тушиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қўниш вақтида аэропортнинг икки ходими бўлган автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Полиция маълумотларига кўра, воқеа маҳаллий вақт билан эрталаб соат тўртларда содир бўлган. Учиш-қўниш йўлагида автомобиль билан тўқнашиб кетганидан сўнг, самолёт ўз вақтида тормозлана олмаган ва сувга денгизга тушиб кетган.

"Boeing техник хизмат машинаси билан тўқнашиб кетгани ҳақида маълумотлар бор. Автомобиль ҳам денгизга тушиб кетган," - дея аниқлик киритди ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари.

Машинада бўлган икки киши бедарак йўқолган деб эълон қилинди. Кейинроқ улардан бири вафот этгани, иккинчиси эса оғир аҳволда шифохонага етказилгани маълум бўлди. Тўрт кишидан иборат юк ташувчи самолёт борти экипажи жабрланмаган.

Шимолий учиш-қўниш йўлаги вақтинча ёпилган, аэропортда фавқулодда хизматлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича мутахассислар ишламоқда.

212
0

Изоҳ