• 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:14

Сречко Катанецнинг ёрдамчилари ЎФАдан 350 минг евро талаб қилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур вазият юзасидан изоҳ берди.

404
0
УФА

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийлар штаби аъзолари ФИФАнинг Низоларни ҳал этиш палатасига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) уларга 350 минг евро қарздор эканлигини билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Маълум қилинишича, словениялик мутахассислар билан тузилган шартномалар 2026 йил ёзигача мўлжалланган бўлган, бироқ Фабио Каннаваро бошчилигидаги янги мураббийлар штаби тайинланганидан сўнг ушбу шартномалар бекор қилинган. https://t.me/FAUzbekistan/83149

ЎФА матбуот хизмати тушунтиришича, миллий жамоанинг собиқ бош мураббийи Сречко Катанецнинг ёрдамчилари билан тузилган меҳнат шартномалари автоматик тарзда бекор қилинган. Бу уларнинг шартномасида белгиланган бандга кўра, бош мураббий билан шартнома тугатилган тақдирда, унинг ёрдамчилари билан тузилган шартномалар ҳам бекор қилинади. Улар бу ҳақда расмий равишда хабардор қилинган.

“Собиқ бош мураббий шартномасининг томонларнинг розилиги билан бекор бўлиши ва жамоага янги мураббийлар штаби келиши собиқ мураббийлар штаби аъзоларининг шартномалари ҳам бекор бўлишига олиб келади”, — дейилади ЎФА баёнотида.

Ассоциация шуни қайд этадики, мураббий ёрдамчилари билан тузилган шартномалардаги бундай шартлар ФИФА ва Спорт арбитраж суди (CAS) юрисдикциясида одатий амалиёт ҳисобланади.

Аввалроқ, ЎФА шартномаси бекор қилинган словениялик мутахассисларга бошқа ёш тоифаларидаги терма жамоаларда ишлашни таклиф қилган.

404
0

Изоҳ