Президент Наманган вилоятининг Норин туманидаги "Шўрариқ" маҳалласига ташрифи чоғида инфратузилма ҳолатини танқид қилиб, туман ҳокимига маҳалланинг эски биносига кўчиб ўтиш ва у ерда "ухлаш" бўйича топшириқ берди.
Туман ҳокимини ушбу бинога ўтказиш бўйича тегишли қарор президент томонидан вилоят ҳокимига берилган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, шароити оғир маҳаллани ўзгартириш ишлари аллақачон бошланган. Жойларда вилоят ҳокими бошчилигида барча ишларни мувофиқлаштирувчи штаб ташкил этилиб, унинг фаолияти тизимли йўлга қўйилган.
"Норин тумани ҳокими маҳалла ҳудудида ўрнатилган контейнерли уйга кўчиб ўтди. Бу ислоҳотларни жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш ва маҳаллани обод масканга айлантириш имконини беради," - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ҳокимларни контейнерга "кўчириш" амалиёти 2021 йил февраль ойида президентнинг нотинч "Бунёдкор" маҳалласига ташрифидан сўнг амалга оширилган эди. Ўшанда контейнерда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг ўзи яшаган.
Изоҳ