Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев иккинчи энг енгил вазн тоифасида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши баҳс олиб борди.
Тўлиқ 12 раунд давом этган чемпионлик жангида Муроджон Аҳмадалиев 118:112, 118:112, 117:111 ҳисобида япониялик рақибига имкониятни бой берди. Ушбу ғалабадан сўнг Иноуэ чемпионлик камарларини ўзида сақлаб қолди. Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги фаолиятидаги иккинчи бор мағлубиятга учради.
Изоҳ