• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:14

Навоийда ўзбекистонликни Украина урушига жўнатишга уринган аёл судланди

Судланувчи эркакка урушга боришни таклиф қилиб, ойига 7000 долларгача мукофот пули ваъда қилган.

248
0
UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Кармана туман суди ўзбекистонликни Россиядаги ҳарбий хизматга ёллашда айбланган 44 ёшли аёлга нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.

Иш материалларига кўра, судланувчи ўтган йилнинг октябрь ойида Россияга кетган. У танишидан Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун Ўзбекистондан ёлланма аскарларни жалб қилиш эвазига пул олиш мумкинлигини билиб олган.

Ўзбекистонга қайтгач, фуқаро Н.У. фуқаро А.П.га урушга боришни таклиф қилиб, ойига $4000 дан $7000 гача ва йилига $40 000 гача мукофот ваъда қилган.

Кейинчалик эркак ички ишлар органларига мурожаат қилиб, у ерда барча ҳолатларни айтиб берган ва жиноий ҳаракатларни фош этишда ёрдам беришга рози бўлган.

Тезкор тадбир давомида у фуқаро А.П. билан "Навоий" назорат-ўтказиш пункти орқали Қозоғистон томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд уни ЖКнинг 154-моддаси 2-қисмида (Ўзбекистон Республикаси фуқаросини ҳарбий хизматга, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки хорижий давлатларнинг шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёллаш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Кейинроқ судланувчи апелляция шикояти берди ва айбдорлик масаласига эътироз билдирмасдан, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо тайинлашни сўради.

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган.

248
0

Изоҳ