• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 11 сентябр 16:34

Стандартлар институти маъмурияти мукофот сифатида 3,1 млрд сўмдан ортиқ маблағ олди

Муассаса матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга изоҳ берди.

216
0
uzsti.uz

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасидан институт раҳбарияти ва ходимларига 3,7 млрд сўмдан ортиқ устама ва мукофот пуллари тўлаб берилгани ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, маъмуриятнинг атиги 10 нафар вакилига 3,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тўғри келган. Нашрлар маълумотларига кўра, раҳбарлар ҳар ойда 200-300 млн сўмдан устама олган.

Институт матбуот хизматининг таъкидлашича, юқоридаги ҳолатлар ҳақиқатан ҳам "Ўзбекистон стандартлари институти" давлат муассасасида содир бўлган. Ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Ушбу иш бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилмоқда.

216
0

Изоҳ