• 12 355 сўм
    -84.27
  • 14 540 сўм
    -44.43
  • 148 сўм
    -3.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 355 сўм
    -84.27
  • 14 540 сўм
    -44.43
  • 148 сўм
    -3.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:25

Ангрендаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони 11 нафарга етди

Фарғона вилояти ҳокими ҳалок бўлган ва жабрланганлар оилаларига ёрдам кўрсатишни ҳамда юк транспортига нисбатан талабларни кучайтиришни топширди.

277
0
Видеодан кадр

7 сентябрь куни Ангренда цемент олиб кетаётган Shacman русумли юк автомобили ҳайдовчиси темирйўл кесишмасида бошқарувни йўқотиб, икки юк машинаси ва бешта енгил автомобил билан тўқнашгани ҳақида хабар берилган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўша вақтда воқеа жойида 7 киши ҳалок бўлиб, 5 киши турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Яна 4 нафар жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жўнатилган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги UzNews.uz’га тақдим этган маълумотларга кўра, мазкур ЙТҲ оқибатида 11 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган.

Ҳужжатда айтилишича, ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг оилаларига тиббий, моддий, психологик ва бошқа зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, марҳумларни дафн этиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил қилиш, фожиа сабабларини инобатга олган ҳолда транспорт инфратузилмасини ўрганиш ва хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда уни такомиллаштириш ҳамда юк ташиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилган.

277
0

Изоҳ