• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 02:10

Ким иситиш мавсумида бир марталик ёрдам олиши мумкин — рўйхат

Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам тўланади. Сиз шу йилнинг 25 сентябрига қадар шундай оилалар тоифаларидан бирига мансублигингизни тасдиқлашингиз мумкин.

221
0
UzNews.uz

Президентнинг 134-қарорига мувофиқ 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги тоифадаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги хабар қилдию

Мазкур бир марталик моддий ёрдам пуллари кимларга берилади?

— “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;

“Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар;

“маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги оилалар.

“Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида биринчи навбатда қуйидаги тоифага кирувчи оилалар инобатга олинади:

— боқувчисини йўқотган оилалар;

— оила аъзоларида И ёки ИИ гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;

— ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган оилалар;

— газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва марказлаштирилган иситиш тизими йўқ бўлган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар;

— бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила биргаликда яшовчи оилалар;

— узоқ муддатли даволанишни талаб этувчи оғир касалликка чалинган шахслар яшайдиган оилалар;

— ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар

221
0

Изоҳ