• 12 355 сўм
    -84.27
  • 14 540 сўм
    -44.43
  • 148 сўм
    -3.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 355 сўм
    -84.27
  • 14 540 сўм
    -44.43
  • 148 сўм
    -3.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 06:06

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқ қафасига ташлаган она уни пичоқлаб ўлдирди

Аввалроқ аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган. Ҳозирда у ҳибсга олинган, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

598
0
Коллаж UzNews.uz

Уч йил аввал қизини айиқ қафасига ташлаган она Тошкентнинг Сергели туманида боласини пичоқлаб ўлдирди. Фожиа тафсилотлари ҳақида Миллар телекўрсатуви эфирида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 34 ёшли аёл носоғлом аҳволда бўлганида ошхона пичоғи билан 7 ёшли қизига бир неча марта зарба берган. Биринчи синфга борганига эндигина бир ҳафта бўлган қиз олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Маълум бўлишича, аёл 2022 йилдан буён психоневрология диспансерида рўйхатда турган ва шу ерда даволаниб келган. 2 август куни унга амбулатор даволаниш учун рухсат берилган. Аёлнинг ўғли ҳам бор.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь ойида жамоатчиликни ларзага солган воқеа содир бўлган эди. Аёл Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқ қафасига 3 ёшли қизчасини ташлаб юборганди. Ўшандаь баландликдан йиқилиш натижасида бола жароҳат олган эди.

Ўша йилнинг апрель ойида у ЖКнинг оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилишни назарда тутувчи моддаси бўйича айбдор деб топилиб, руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий даволанишга юборилган эди.

598
0

Изоҳ