Турдиев Азизбек Анваржонович — Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилди.
У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент йиғилишда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар превентив ва проактив ишлашга ўтиб, таълимнинг барча йўналишларида катта ўзгариш қилиши шартлиги айтилганди.
Изоҳ