Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 14:18 атрофида Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 2001 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан рашқ туфайли келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жаҳл қилиб, 2022 ва 2024 йилларда туғилган икки нафар ўғил фарзандини ўзлари яшаб турган уйнинг 4-қавати йўлак деразасидан пастга ташлаб юборган.
Шундан сўнг, ўша уйнинг 8-қавати йўлак деразасидан ўзини ҳам пастга ташлаган. Ҳодиса оқибатида аёл шифохонада вафот этган, икки нафар вояга етмаган боланинг ҳаёти сақланиб қолинган. Бу ҳақда UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ