• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 17:21

Ўзбекистон ТИВ вазири Россия янги элчисининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди

Бахтиёр Саидов дипломатик миссиянинг янги раҳбарига Ўзбекистондаги фаолиятига муваффақиятлар ва самарали фаолият тилади.

172
0
ТИВ

Россиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Алексей Ерхов Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда вазир Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.

"Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Икки томонлама кун тартибимизни илгари суриш ва барча соҳаларда ҳамкорлигимизни кенгайтиришда яқиндан ҳамкорлик қиламиз," - дейилади хабарда.

Бахтиёр Саидов Элчига Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида юксак муваффақиятлар тилади.

172
0

Изоҳ